Ўзбекистон Транспорт вазири Элёр Ғаниев лавозимидан бўшатилгани айтилмоқда

Ўзбекистон Транспорт вазири Элёр Ғаниев лавозимидан бўшатилгани айтилмоқда

Ўзбекистон Транспорт вазири Элёр Ғаниев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимини тарк этгани айтилмоқда. Турли ОАВлар ўз манбаларига таяниб хабар беришича, 5 август куни президент шу ҳақдаги фармонни имзолаган.

Элёр Ғаниев 2020 йилнинг февралида Очилбой Раматов ўрнига Транспорт вазири бўлганди.

Элёр Ғаниев 2012-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири, 2017 йил ноябридан президент девонида сектор бошлиғи, 2018 йил августидан - президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари бўлган, 2019 йилнинг январидан 2020 йилнинг январигача Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаганди.

Айни вақтда у қайси ишга ўтгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.