Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўзбекистон туризм магистрали» бўйлаб таҳоратхона ва намозхоналар қурилади
13.02.2020 14:33,  
341

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида туризм хизматларини янада диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Унга кўра, 2020 йил 1 январдан меҳмондўстлик даражаси ва объектнинг санитар нормалар ва қоидаларига, маҳсулотнинг тури ва сифати, хавфсизлик чораларини таъминлаш бўйича бошқа талабларга мувофиқлиги ҳамда ходимларининг малакасини тасдиқловчи “Tourist Friendly” (“туристларга дўстона”) тизими бўйича туризм саноати объектларини ихтиёрий сертификатлаш тизими жорий этилади.

Лойиҳада айтилишича, моддий маданий мерос объектлари ҳудудларида жойлашган, диний тадбирлар ва маросимлар, намоз ўқиш ва ибодат учун мўлжалланган диний биноларга ташриф буюрган шахслардан тўлов ундириш тақиқланади.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги “Вақф” хайрия жамоатчилик жамғармаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан “Ўзбекистон туризм магистрали” (Хонобод-Мўйноқ) бўйлаб туристлар учун зарур инфратузилма объектлари (кафе, савдо нуқталари, маълумот бурчаги, дам олиш ва кўнгилочар жойлар, таҳоратхона ва намозхоналар) яратиш бўйича Ислом тараққиёти банки маблағларини жалб қилиш масаласи кўриб чиқилаётгани маълум қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Маданият вазирлиги, Давлат туризм қўмитаси ва Ўзбекистон мусулмонлар идораси билан биргаликда икки ой муддатда қуйидагиларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди:

- туристлар учун қўшимча шароитлар яратиш мақсадида жамоат жойларида таҳорат ва ибодат қилиш жойларига хос намунавий талаблар;

- зиёрат қадамжоларида бўлиш, маданий ва ибодат биноларини зиёрат қилиш қоидалари. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан