Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон туркий давлатлар билан туризмни ривожлантиради
3.08.2022 10:15,  
18

Ўзбекистон туркий давлатлар билан саёҳликни ривожлантириш учун “Табаррук зиёрат” туризм концепциясини амалга оширади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг жорий йилнинг 29 июль куни қабул қилинган “Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

Ҳужжат билан “Табаррук зиёрат” туризм концепцияси тасдиқланди. У қуйидагиларни назарда тутади:

•    Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар билан туризм соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш;
•    зиёрат ва маданий мерос объектларига турларни ташкил қилиш ва янги саёҳат маршрутларини ишлаб чиқиш;
•    зиёрат ва маданий-тарихий туризм доирасида мунтазам тарғибот тадбирларини ташкил этиб бориш;
•    Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Марғилон, Қўқон, Термиз ва бошқа тарихий шаҳарларда буюк алломаларнинг илмий ва маданий мероси тўғрисида семинар, симпозиум, конференция, илмий-амалий анжуманлар ўтказиш ҳамда илмий-оммабоп нашрларда материаллар эълон қилиш орқали сайёҳларни жалб этиш;
•    Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар билан ҳамкорликда илмий-таҳлилий материаллар, бадиий, театр ва кино асарлари, видеороликлар, китоблар, тарқатма материаллар ва бошқа кўринишдаги тарғибот материалларини тайёрлаш;
•    Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ўзаро ҳамкорлик орқали “Табаррук зиёрат” брендини яратиш ва тарғиб қилиш.

2023 йилдан бошлаб, ҳар икки йилда бир маротаба:

•    май ойининг учинчи декадасида Марғилон шаҳрида “Марғилон ипак матоларининг халқаро бозордаги аҳамияти” мавзусида кўргазма ва илмий-конференция;
•    июль ойида олий таълим муассасалари талабалари ва ёшлар учун Халқаро “Turksoy” ташкилоти билан ҳамкорликда “Туркий тилли ёшлар” халқаро фестивали;
•    август ойининг учинчи ҳафтасида туркий давлатларнинг тадбиркорлик субъектлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар учун “Табаррук зиёрат” халқаро медиатури ва унинг доирасида “B2B” форматида учрашувлар ташкил этилади.

Туризм ва маданий мерос вазирлигига 2022 йил 1 октябрга қадар Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар тилларида юритилувчи “Табаррук зиёрат” туризм платформасини ташкил қилиш топширилди.

Қўқон университети ҳузурида Туризм факультети ва Меҳмонхона амалиёти маркази, Академик хостел, Академик туризм маркази, Университет ва аҳоли учун очиқ кутубхона ва нашриёт ташкил этилади ҳамда у туризм масалалари бўйича замонавий ўқув адабиётлари ва кутубхона фонди билан таъминланади.

2022 йил 1 ноябрга қадар Маданий мерос агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида “Қўқон” арт-резиденцияси, шунингдек “Golden Valley Marathon” халқаро марафони ташкил этилади.

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

•    Туркий дунё доирасида “Табаррук зиёрат” туризм концепциясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси;
•    Қўқон шаҳрининг "Туркий дунёнинг туризм пойтахти" мақомини олганлиги муносабати билан 2022-2023 йилларда амалга ошириладиган маданий-маърифий тадбирлар дастури;
•    Қўқон шаҳрида жойлашган реставрация қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган моддий маданий мерос объектлари рўйхати;
•    2022 йилда Қўқон шаҳрининг инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар дастури.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан