Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Украинага гуманитар ёрдам юборди
11.04.2022 13:33,  
96

8 апрель куни Ўзбекистондан Украинага 34 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам етиб келган. Закарпатська вилояти раҳбари Виктор Микита кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирган. Украинага гуманитар ёрдам юборилганлиги ҳақида ҳозирча Ўзбекистоннинг расмий идоралари томонидан хабар берилмади.

8 апрель куни Украинанинг Закарпатська вилояти ҳарбий маъмуриятининг Европа гуманитар хабларининг бирига Ўзбекистондан 34 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам етиб келган. Бу ҳақда Закарпатська вилоят раҳбари Виктор Микитага таяниб Газета.uz нашри хабар бермоқда.

Вилоят раҳбарининг сўзларига кўра, Ўзбекистондан дори-дармон, индивидуал дори қутилари, узоқ муддат сақланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, жами 400 минг донадан ортиқ бўлган 21 та позициядаги маҳсулот етиб келган.

«Юк самолётда етиб келди, кейин эса Закарпатськага етказилди. Бу биз қисқа вақт ичида ҳарбий ҳолат шароитида йўлга қўйган логистика самарадорлигини яна бир бор исботлайди. Гуманитар ёрдам зудлик билан зарур нуқталарга жўнатилади», — дея таъкидлаган вилоят раҳбари.

Виктор Микита Ўзбекистон ҳукуматига кўрсатган ёрдами ва Украинанинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенкога мувофиқлаштириш ва самарали гуманитар йўлак учун миннатдорчилик билдирган. «Ишончим комилки, бу алоқалар бизга янада самарали ҳамкорлик қилиш имконини беради», — деган Закарпатська раҳбари.

Ўзбекистондан Украинага юборилган гуманитар ёрдам ҳақидаги маълумот ҳали ҳам Вазирлар Маҳкамасининг ёки Ташқи ишлар вазирлигининг веб-сайти ва бошқа ижтимоий тармоқларида ёритилмади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан