Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон уран қазиб олиш ҳажмини икки баравар оширмоқчи
18.07.2022 13:14,  
38

Ўзбекистон 2022−2030 йилларда уран қазиб чиқаришни икки бараварга, яъни 7100 тоннагача кўпайтиришни режалаштирмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 14 июлдаги қарорида бу ҳақда сўз боради.

Ҳужжатга кўра, 2021 йил якунига кўра Ўзбекистонда 3526 тонна уран қазиб олинган.

Қарор билан, шунингдек, 2022−2030 йилларда геология-қидирув ишларини фаоллаштириш ҳисобига уран захираларининг ўсиш суръати кўрсаткичларини 4,7 минг тоннадан 10,5 минг тоннагача (2,2 баравар) ошириш тасдиқланди.

Қарор билан мамлакатда уран қазиб олишни кўпайтириш бўйича умумий қиймати қарийб 460 млн долларлик 20 та инвестиция лойиҳаси рўйхати тасдиқланди.

МАГАТЭ маълумотларига кўра, Ўзбекистон уран захиралари бўйича дунёда еттинчи, қазиб олиш бўйича эса бешинчи ўринда туради. Мамлакат уран маҳсулотлари истеъмолчиси эмас ва ишлаб чиқарилган барча уран экспорт қилинади.

Яқин вақтгача уран қазиб олиш, бойитиш ва экспорт қилиш бўйича мутлақ ҳуқуқ Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК)га тегишли эди. Бироқ 2019 йилнинг январь ойидан НКМКни қайта ташкил этиш бошланди ва унинг негизида алоҳида давлат активлари ташкил этилди. 2022 йилдан бери уран «Навоийуран» томонидан қазиб олинмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан