Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Афғонистон Ташқи ишлар вазирлари учрашди
29.08.2020 11:48,  
69

2020 йилнинг 28 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкент шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, алоқа ва бошқа соҳалардаги давлатлараро ҳамкорликнинг ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди

Олий даражадаги икки томонлама муносабатлар доирасида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Афғонистон ташқи ишлар идораси раҳбари Президент Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ва ижтимоий-иқтисодий қайта қуришга эришиш йўлидаги фаол қўллаб-қувватлаши ҳамда саъй-ҳаракатлари учун чуқур миннатдорлик билдирди.

Томонлар ўзларини қизиқтирган барча соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликнинг юқори суръатда давом этаётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Афғонистон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан