Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва АҚШ биргаликда инвестиция фонди яратишни режалаштиряпти
13.10.2020 13:27,  
118

Ўзбекистон ва АҚШ мамлакатимизда қўшма инвестиция фонди яратиш ғоясини муҳокама қилди. Музокаралар Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ҳамда АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорациясининг (DFC) бош ижрочи директори Адам Болер томонидан ўтказилди.

Суҳбат давомида томонлар транспорт-логистика соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг амалий жиҳатларини кўриб чиқдилар.

Америка томони Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга ва инфратузилма лойиҳаларини биргаликда молиялаштиришга тайёрлигини тасдиқлади.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январ-август ойларида Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги савдо ҳажми ўтган йилга нисбатан 492,9 миллион доллардан 177,1 миллион долларга тушган. 1октабр ҳолатига кўра республикада Америка капитали иштирокидаги 276 компания рўйхатдан ўтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан