Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари суғурта, факторинг, QA (сифат назорати) ва мультимедиа йўналишларида бизнес-жараёнларни аутсорсинг (BPO) бўйича қўшма корпорацияни яратади, деб хабар қилди IT Park матбуот хизмати.
Бу борадаги келишув Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда АҚШнинг American Access Capital Management Corp компанияси томонидан имзоланган.
Ҳужжат, шунингдек, IT-индустрияси ва BPO соҳасида ҳамкорликни назарда тутади. Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги раҳбари Шерзод Шерматовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда WRO учун зарур шарт-шароитлар, жумладан, инфратузилма, солиқ, божхона ва бошқа имтиёзлар яратилган.