Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва АҚШ ташқи сиёсат раҳбарлари учрашди
3.02.2020 11:44,  
141

2020 йилнинг 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизга расмий ташриф билан келган АҚШ Давлат котиби Майк Помпео билан учрашди.

Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари ҳамда минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил май ойида АҚШга ташрифи ва Президент Доналд Трамп билан музокаралари якунига кўра қабул қилинган стратегик шерикликнинг янги даври бошланиши тўғрисида Қўшма баёнот қоидаларини изчил амалга ошириш, кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришга томонлар содиқ эканлиги тасдиқланди.

Учрашув якунига кўра Ўзбекистон ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари журналистлар қаршисида баёнот бердилар ва уларнинг саволларига жавоб қайтардилар.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 2 февраль куни АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Тошкент шаҳри бош имом хатиби Нуриддин домла Холиқназаров ва бошқа диний фаоллар билан учрашув ўтказган эди.

Фото: twitter.com

Шунингдек, бугун АҚШ Давлат департаменти делегацияси Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан