Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Малайзия ислом молияси соҳасида икки дипломлик магистратура дастурини ишлаб чиқади
29.02.2020 12:43,  
127

Жорий йилнинг 28 февраль куни Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби директори Рустам Абдураупов бошчилигидаги делегациянинг Малайзияга ташрифи доирасида Глобал ислом молияси институти (INCEIF) раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар ислом молияси соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ва механизмларини муҳокама қилишди ва ўзаро англашув меморандумини имзолашди.

Фото: uzdaily.uz

Унга кўра, ислом молияси ва банклари соҳаси бўйича ҳамкорликдаги икки дипломлик магистратура дастурини ишлаб чиқиш, тегишли соҳаларда қисқа муддатли курслар ва алмашинув дастурларини йўлга қўйиш, Ўзбекистонда рақамли ислом молияси бўйича қўшма халқаро конференция ташкил этиш ва қўшимча бошқа тадбирларини ташкиллаштириш назарда тутилган.

Маълумот учун, INCEIF 2005 йилда Малайзия Марказий банки қошида ташкил этилган бўлиб, Малайзиянинг ички ва халқаро молиявий ҳамжамияти учун, ислом молияси йўналишида таълимни янада ривожлантиришга қаратилган ташаббуснинг бир қисмидир. Ушбу таълим муассасаси халқаро ва нуфузли AACSB аккредитациясига эга бўлиб, дунёдаги энг нуфузли бизнес мактабларининг 5 фоизи қаторига киради.

Бугунги кунда INCEIF дунёдаги ягона глобал университет бўлиб, ундаги таълим дастурлари асосан ислом молиясини ўрганишга қаратилган бўлиб, дунёнинг 80га яқин мамлакатларидан келган 1500дан ортиқ битирувчиларига эга.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан