Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айирбошлаш икки баравар ошди
21.06.2022 12:04,  
25

2022 йилнинг олти ойида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2021 йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар ошди, дея хабар бермоқда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Бу ҳақда Сардор Умурзоқов ва Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микайил Жабборов ўртасидаги учрашувда маълум қилинди.

Жорий йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида юк ташиш ҳажми 40 фоизга ўсиши кутилмоқда. Шу мақсадда мамлакатлар логистика йўналишларини кенгайтириш ниятида.

Ҳозир Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокидаги 238 та корхона, Озарбайжонда эса 53 та ўзбек компанияси фаолият кўрсатмоқда.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда икки давлат ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 118,8 миллион долларни, экспорт 75,9 миллион долларни, импорт 42,9 миллион долларни ташкил этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан