Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Озарбайжон қўшма инвестиция жамғармасини тузади
22.06.2022 10:46,  
25

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси давлат раҳбари матбуот хизмати.

Икки давлат раҳбарлари 18 та ҳужжат, жумладан, минтақалараро, ҳарбий-техникавий ва саноат соҳасида ҳамкорликка оид ҳужжатларни имзоладилар. Музокаралар давомида томонлар ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва илгари суриш учун қўшма Инвестиция жамғармасини ташкил этишга келишиб олдилар.

Шавкат Мирзиёев жорий йилда Тошкентда Ўзбекистон ва Озарбайжон вилоятларининг биринчи форумини, саноат салоҳияти кўргазмасини ўтказишни таклиф қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан