Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Қатар ташқи ишлар вазирлари музокара ўтказди
16.07.2020 10:36,  
110

2020 йил 15 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қатар Давлати Бош вазирининг ўринбосари, Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад Бин Абдул Роҳман Бин Жасим Ал Таний билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқди ҳамда турли даражалардаги бўлажак учрашувлар жадвали юзасидан фикр алмашди.

Икки томонлама сиёсий мулоқотлар фаоллашгани, шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳалардаги ҳамкорлик сезиларли кенгайганлиги таъкидланди.

Музокараларда Афғонистон муаммосини ҳал қилиш, ушбу мамлакатда тинчлик музокаралари жараёнини бошлаш бўйича Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида томонлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан