Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари чегарадаги сўнгги воқеаларни муҳокама қилди
13.05.2021 15:24,  
617

13 май куни Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров телефон орқали мулоқот қилди. Улар муқаддас Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, биродар халқларимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаб, эзгу истакларини изҳор қилди.

Иккитомонлама ва минтақавий ҳамкорликнинг бошқа масалалари қаторида Боткен вилоятидаги давлат чегарасининг қирғиз-тожик участкасида содир бўлган сўнгги воқеалар ҳам муҳокама қилинган.

Садир Жапаров мазкур ҳолатга шахсан эътибор қаратгани ва ўша вақтда Қирғизистон халқига кўрсатилган кўмак учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди.

Президентлар Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасидаги қолган участкаларини ҳуқуқий рўйхатга олиш юзасидан ҳам фикр алмашишди.

Шу куниёқ Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан ҳам тожик-қирғиз чегарасидаги вазият барқарорлашгани ҳақида гаплашган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан