Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги авиақатнов йўлга қўйиш режалаштирмоқда
18.09.2020 14:44,  
218

Қозоғистон ва Ўзбекистон вакиллари Ақтау ва Урганч ўртасида парвоз очиш масалаларини муҳокама қилди. 

Музокаралар Хоразм вилояти ҳокимининг Туризм ва спорт масалалари бўйича ўринбосари Т.Давлетов ҳамда Манғистау вилояти инвестициялар ва туризмни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Нурбек Айтжанов ўртасида олиб борилди. 

Маълум қилинишича, парвозлар ҳафтасига икки марта амалга оширилади. Ақтау-Урганч рейсини очиш масаласи Хоразм ва Манғистау вилоятлари ҳокимликлари, шунингдек, икки мамлакат авиакомпаниялари вакиллари иштирокидаги видеоконференцияда муҳокама қилинди. Йўналиш Буюк Ипак йўли лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган. 

Қозоқ ОАВлари ёзишича, "Манғистау вилояти раҳбарияти номидан биз Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги барча соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштириш ва янада ривожлантириш учун доимий рейсларнинг очилишини қўллаб-қувватлаймиз. Шаҳарлар ўртасидаги парвоз Ўзбекистон томонининг тайёрлигидан сўнг амалга оширилади", - деди Нурбек Айтжанов.

Ақтаудаги Ўзбекистоннинг Бош консули Нодиржон Турғунов ҳам бу икки мамлакат ўртасида туризм ривожига ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлади.

"Турк дунёси тарихига қизиқувчилар Истанбул орқали Ақтауга учишлари мумкин, Ақтаудан Урганчга боришлари, Хива гўзаллигини кўришлари, кейин Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Туркистон ва Урумчига боришлари мумкин. Ушбу йўналиш бизнинг йўловчиларимизда катта талабга эга бўлади", - деди Ақтау халқаро аэропорти бошқаруви раиси ўринбосари Меруерт Жолдибаева.

Шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларини қамраб оладиган қўшма сайёҳлик йўналишлари ва дастурларини ишлаб чиқиш таклиф қилинди.

 

Мавзуга доир:

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан