Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Қозоғистон товар айланмаси беш йилда 10 млрд долларга етказилади
28.09.2022 14:25,  
7

Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хожаев ҳамда Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари – савдо ва интеграция вазири Серик Жумангарин бошчилигидаги икки мамлакат делегациялари ўртасида кенгайтирилган таркибда музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг кун тартибидаги долзарб масалалари ҳамда уни кенгайтириш бўйича навбатдаги тадбирлар муҳокама қилинган. Томонлар кўп қиррали икки томонлама муносабатларни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидлаган, шунингдек, улардан тўлиқ фойдаланишга қаратилган барча чораларни кўришга тайёр эканини билдирган.

"Темир йўл ва автомобиль йўлларининг диверсификацияси ва икки мамлакат ўртасидаги парвозлар сонининг кўпайишини назарда тутиб, транспорт ва логистика соҳасида ҳам ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари таҳлил қилинди", — дейилади хабарда.

Қозоғистон бош вазири матбуот хизматининг ёзишича, томонлар мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш механизмларини ишлаб чиқиш, Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомобилларни Ўзбекистонга етказиб бериш учун квота ажратиш, Ўзбекистон томонининг чегирмалар бериш имконияти каби кўплаб соҳалардаги ҳамкорлик масалаларни, қозоқ унини Афғонистонга транзит қилиш, парвозлар частотасини ошириш масалаларини кўриб чиққан.

Икки томонлама учрашувда "Марказий Осиё" халқаро саноат кооперацияси марказини ташкил этиш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилган. Томонлар лойиҳани ишга тушириш учун ҳуқуқий асосларни шакллантириш жараёнини 2022 йил охиригача якунлашга келишиб олган.

"Айни пайтда потенциал қозоғистонлик инвестор ХСКМ лойиҳасида бошқарувчи компания сифатида иштирок этиш ва уни ўз маблағи ҳисобидан амалга оширишга фаол қизиқиш билдирмоқда", — дея таъкидланади хабарда.

Қайд этиш керакки, "Марказий Осиё" ХСКМни яратиш лойиҳаси Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини яқин 5 йил ичида 10 миллиард долларга етказиш бўйича амалий ҳаракатлар режаси ("Йўл харитаси")нинг асосий элементларидан бири ҳисобланади.Ўзбекистон ва Қозоғистон товар айланмаси беш йилда 10 млрд долларга етказилади
Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хожаев ҳамда Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари – савдо ва интеграция вазири Серик Жумангарин бошчилигидаги икки мамлакат делегациялари ўртасида кенгайтирилган таркибда музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг кун тартибидаги долзарб масалалари ҳамда уни кенгайтириш бўйича навбатдаги тадбирлар муҳокама қилинган. Томонлар кўп қиррали икки томонлама муносабатларни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидлаган, шунингдек, улардан тўлиқ фойдаланишга қаратилган барча чораларни кўришга тайёр эканини билдриган.

Тавсия Этамиз

Тавсия Этамиз