Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди
16.01.2020 12:12,  
168

2020 йилнинг 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкент шаҳрига расмий ташриф билан келган Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сергей Лавров билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон-Россия кўп қиррали муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда баъзи халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.

Фото: mfa.uz

МАВЗУГА ДОИР: Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентга келди

Хабарда айтилишича, якунланган йилда фақатгина иқтисодий соҳанинг ўзида вазирлик ва идоралар, ҳудудлар делегациялари, компаниялар раҳбарлари, ишбилармон доираларнинг 130 дан ортиқ ташрифлари амалга оширилди.

Учрашувда Ўзбекистон Президентининг Россияга бўлажак ташрифига тайёргарликнинг амалий жиҳатларига алоҳида урғу берилди. Мазкур ташриф икки томонлама муносабатларнинг янги тарихидаги муҳим воқеа бўлиши кутилмоқда.

МАВЗУГА ДОИР: Путин конституциявий ислоҳотларни бошлади, Медведев истеъфога кетди, Россияда янги бош вазир кимлиги маълум бўлди

Шунингдек, жорий йилда бўлиб ўтадиган ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссия, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия мажлислари, ҳудудлараро ҳамкорлик, таълим ва медиа соҳаларида форумлар ва бошқа икки томонлама тадбирлар муддатлари ва кун тартиби юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.

Фото: mfa.uz

Музокаралар якунида вазирлар Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2020-2021 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладилар. Мазкур ҳужжат икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари ўртасида мунтазам ва самарали алоқаларни ривожлантиришга йўналтирилган. Учрашувда Россия Элчиси Владимир Тюрденев ҳам иштирок этди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан