Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Туркий дунё: ташқи савдо айланмаси 8,3 миллиард, экспорт ҳажми 3,1 миллиард долларни ташкил этди
9.11.2022 23:34,  
19

Бу ҳақда Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқандда бўлиб ўтадиган биринчи саммити доирасида ташкил этилган бугунги матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев маълум қилди.

"2021 йилда Ўзбекистоннинг Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар билан ташқи савдо айланмаси 8,3 миллиард долларни, шундан экспорт ҳажми 3,1 миллиард, импорт ҳажми 5,3 миллиард долларни ташкил этди", деган вазир ўринбосари журналистлар билан мулоқотда. 

"Таъкидлаш керакки, Европа ва Осиё ўртасидаги энг қисқа трансконтинентал йўналишлар туркий давлатлар орқали ўтади. Шунинг учун уларнинг бирлашуви ва интеграциялашуви нафақат транзит юк ташиш ҳажми ошишига олиб келади, балки Евроосиё қитъасининг барча мамлакатлари ривожланишига фаол ҳисса қўшади",

Жасурбек Чориевнинг журналистларга маълумот беришича, Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар портларидан юк ташишни ташкил этишда фаол фойдаланмоқда.

"Статистик маълумотларга кўра, ўтган йилнинг 9 ойига нисбатан Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Туркманистон портлари иштирокида юк ташиш ҳажми икки баробардан кўпроққа, яъни 337 мингдан тоннадан 701 минг тоннага ошган", дея қайд этган вазир ўринбосари. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан