Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Туркия етакчилари Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирини қутладилар
2.05.2022 20:08,  
22

2 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарлари бутун мусулмон олами учун муқаддас айём – Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирини ва мамлакатларимизнинг биродар халқларини самимий қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор қилдилар.

Жорий йил март ойида Ўзбекистонга амалга оширилган олий даражадаги ташрифда самарали натижаларга эришилгани, улар икки томонлама муносабатларни кенг қамровли стратегик шериклик  даражасига кўтаришга хизмат қилгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Ўзаро делегациялар ташрифлари фаол амалга оширилмоқда. Йил бошидан икки томонлама савдо ҳажми қарийб 20 фоизга ошди. Мамлакатимизда Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида замонавий саноат қувватларини яратиш ва инфратузилмани модернизация қилиш бўйича йирик инвестиция лойиҳалари давом эттирилмоқда. Таълим ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик кенгаймоқда.

Ўзбекистон ва Туркия етакчилари халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар, Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилдилар.

Президентларнинг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек ишонч ва дўстлик руҳида ўтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан