Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида 451 миллион долларлик шартнома имзоланди
14.07.2022 13:37,  
64

Бухорода бўлиб ўтган биринчи Ўзбекистон-Туркманистон минтақалараро форуми иштирокчилари 451 миллион долларлик инвестиция ва савдо шартномаларини имзоладилар, деб хабар қилди Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Тадбир Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга ташрифи арафасида бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси делегациясига Бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, Туркманистон делегациясига Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Ботир Атдаев бошчилик қилди. 

Форум аъзоси ҳамкорликнинг энг истиқболли йўналишлари: қишлоқ хўжалиги, автомобилсозлик, кимё, тўқимачилик, чарм-пойабзал ва электротехника саноатини қайд этди.

Шунингдек, томонлар чегара савдо зоналари, савдо уйлари ва юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини ишга туширишни тезлаштиришга келишиб олдилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан