Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро савдо-сотиқ ҳажми 8,9 миллиард долларга етган
3.04.2023 15:56,  
31

2017-2022 йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо алоқалари бўйича сезиларли даражада ўзгаришлар кузатилди. Айниқса, бу йиллар давомида Ўзбекистоннинг Хитойга экспортида ҳам, Хитойдан импортда ҳам ўсиш кузатилди.

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти таҳлилига кўра, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро савдо-сотиқ ҳажми 2017 йилда 4,8 миллиард АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2022 йилга келиб 8,9 миллиард АҚШ долларига етган. Ўз навбатида экспорт ҳажми 23,4 фоизга, импорт ҳажми эса 134,7 фоизга ўсган.  

2022 йилда Ўзбекистон Хитойга асосан минерал ёқилғи, хизматлар, саноат маҳсулотлари, кимё маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилган ва Хитойдан асосан машиналар ва асбоб-ускуналар, саноат маҳсулотлари, кимё маҳсулотлари, турли тайёр маҳсулотлар ва хизматлар харид қилган.

Маҳаллий экспортчилар қимматбаҳо металлар, органик кимёвий бирикмалар, шунингдек, мева ва ёнғоқларни Хитой бозорида сотиш бўйича катта имкониятга эга.  

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистоннинг ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш учун имконияти катта. Хитойда ҳам бу маҳсулотларга талаб барқарор ўсганини кузатиш мумкин. Шунга асосан, 2021 йилда қимматбаҳо металлар импортининг умумий ҳажми 77,4 миллиард долларни, органик кимёвий бирикмалар импортининг умумий ҳажми 60,2 миллиард долларни, мевалар ва ёнғоқлар импортининг умумий ҳажми 16 миллиард долларни ташкил этган.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан