Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Япония ўртасида солиқ соҳасидаги Конвенция кучга киради
26.09.2020 15:56,  
122

2020 йил 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси билан Япония ўртасида икки ёқлама солиққа тортишни бартараф қилиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисидаги Конвенция кучга киради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи доирасида 2019 йил 19 декабрь куни Токио шаҳрида имзоланган.

Конвенция солиқ соҳасида қулай шарт-шароит яратиш ва солиқ маъмуриятчилиги шаффофлигининг халқаро стандартларига жавоб берадиган икки томонлама муносабатларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосларини шакллантириш орқали савдо-иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятни кенгайтиришга қаратилган.

Ҳозирда икки давлат ўртасидаги мазкур соҳадаги муносабатлар СССР Ҳукумати ва Япония Ҳукумати ўртасида 1986 йил 18 январдаги даромад солиғига нисбатан икки томонлама солиққа солишни олдини олиш тўғрисидаги Конвенция билан тартибга солиниб келаётган эди (Ушбу Конвенцияга нисбатан Ўзбекистоннинг ҳуқуқий ворислиги 1994 йил 17 майда ноталар алмашинуви билан белгиланган). Янги Конвенция мазкур ҳужжатни алмаштиради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан