Ўзбекистон валюта биржасидаги 8 апрель кунги савдоларда 1 АҚШ доллари 38 сўмга қимматлашиб, 9701 сўмга етди.

Бир ҳафта аввал, 2 апрель куни, биржада доллар курси 9 600 сўмдан ошганди.

Айни пайтда Ўзбекистон банкларида харид курси 9680—9720 сўм оралиқдадир (банкоматларда 9400—9700 сўм). Аксарият банкларда 1 доллар 9750 сўмдан сотилмоқда, бу — бир ҳафта аввалгидан 100 сўмга қиммат.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк 7 апрелдан долларнинг расмий курсини 9590,10 сўм этиб белгилаган эди.