Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори Азизов Мирза Мамаджонович бугун 16 апрель куни 58 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Мирза Азизов мусиқали театр актёри сифатида «Юсуф ва Зулайҳо»да Фиръавн, «Фарҳод ва Ширин» да Баҳром, «Нодирабегим» мусиқали драмасида Мадалихон, «Алпомишнинг қайтиши» спектаклида Алпомиш образлари орқали томошабинлар меҳрини қозонган эди.