Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўзбекистон халқаро рейтингларда» ягона портали ишга туширилади
3.06.2020 11:12,  
118

Аввал хабар қилганимиздек, «Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида» Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари белгиланди.

Ўзбекистонда халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича кенгаш ташкил этилди

Фармонга кўра, масъул давлат органларининг биринчи раҳбарлари ҳар чорак якуни бўйича:

- кейинги ойнинг 15-санасига қадар Кенгаш ишчи органларига мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги маълумотлар, зарур статистик ахборотлар ва бошқа материалларни тақдим этади;

- кейинги ойнинг 30-санасига қадар Кенгаш раиси ёки ўринбосарининг раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишларда тегишли халқаро рейтинг ва индексларда KPI га эришиш учун амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот беради.

Шунингдек, 2020 йил 1 октябрга қадар Интернет тармоғида «Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда» ягона портали ишга туширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан