Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Хитойга газ етказиб бериш бўйича бешинчи давлат бўлди
24.11.2022 11:55,  
66

Ўзбекистон Хитойга газ экспорт қилаётган давлатлар орасида дастлабки "бешталик"да қайд этилди.

Хитой Бош божхона бошқармаси маълумотларига кўра, газ қувури орқали Хитойга табиий газ етказиб берувчи давлатлар орасида Ўзбекистон 5-ўринни эгаллаган.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистондан Хитойга қувур орқали газ етказиб бериш қиймати 916,7 миллион долларни ташкил этган. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 152,5 фоизга кўпдир.

Бошқарма маълумотларида мамлакат импорт қилган табиий газнинг жисмоний ҳажми кўрсатилмаган. Худди шундай, ушбу тегишли устун барча табиий газ экспорт қилувчи мамлакатлар учун бўш қолдирилган.

Мамлакат Бош божхона бошқармаси келтираётган статистик маълумотларга кўра, Хитойга газ қувури орқали ёқилғи етказиб берувчи давлатлар орасида Туркманистон биринчи ўринни эгаллаган: 8,23 миллиард долларлик маҳсулот, ўсиш 53 фоиз.

Шунингдек:

Россия – 3,1 млрд доллар; ўсиш 82 фоиз;
Мянма – 1,13 млрд доллар, пасайиш 2,6 фоиз;
Қозоғистон – 996,5 млн доллар, ўсиш 15,2 фоиз;
Ўзбекистон – 916,7 млн доллар, ўсиш 52,5 фоиз.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси жорий йил январ-сентяб ойлари учун статистик маълумотларида жорий йилнинг 9 ойида Хитойга 779 млн долларлик табиий газ экспорт қилинганини қайд этган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан