Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Хитойга қувур орқали газ етказиб бериш бўйича бешликка кирди
20.07.2022 16:40,  
54

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистондан Хитойга қувур орқали газ етказиб бериш ҳажми 404 миллион долларни ташкил этди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 2,2 баравар кўпдир, дея хабар бермоқда «ТАСС» ахборот агентлиги Хитой Бош божхона бошқармасига таяниб. 

Бу кўрсаткичлар Ўзбекистонга Хитойга газ экспорт қилувчи асосий давлатлар орасида бешинчи ўринни эгаллаш имконини берди. Пешқадам Туркманистон бўлди, у 4,51 миллиард долларга газ етказиб берди (+ 1,5 баробар). Ундан кейин Россия — 1,65 миллиард доллар (2,9 баробарга), Мянмар — 616 миллион доллар (-12 фоиз), Қозоғистон — 531 миллион доллар (-8,8 фоиз) бормоқда. 

2022 йилнинг биринчи ярмида Хитойга суюлтирилган газнинг асосий етказиб берувчиси Австралия – 7,73 миллиард доллар, Қатар – 5,02 миллиард доллар, Малайзия – 3,56 миллиард доллар, Россия – 2,15 миллиард доллар, Индонезия – 1,65 миллиард доллар бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан