Ўзбекистон яна бир халқаро конвенция иштирокчисига айланди

Ўзбекистон яна бир халқаро конвенция иштирокчисига айланди

2020 йил 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси учун ЮНEСКОнинг Маданий ифодаларнинг турли хил шаклларини муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги конвенцияси кучга кирди.

Конвенция 2005 йил 20-октябрда Париж шаҳрида имзоланган ва 2007 йил 18 мартда кучга кирган. Ташқи ишлар вазирлигининг хабарига кўра, Ўзбекистон Конвенцияни 2019 йил 14-октябрда ратификация қилган. Ҳозирги вақтда ҳужжат 148 та давлат томонидан ратификация қилинган.

Конвенциянинг асосий мақсади – маданий ўзини ифодалашнинг турли хил шаклларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўли билан турли маданиятларнинг ўзаро эркин алоқа қилиши ва ривожланиши учун шарт-шароитлар яратишдан иборат.

МАВЗУГА ДОИР: Ўзбекистон яна бир халқаро битимга қўшилди