Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон – Йил давлати: яхши хабар, катта масъулият
24.12.2019 15:22,  
545

Келинг икки хил ўқувчини тасаввур қиламиз: аълочи ва “иккичи”. Аълочи ўқувчининг тасодифан икки баҳо олиши бутун мактабда овоза бўлса, “иккичи”нинг ҳар куни саноқсиз икки олиши табиийдек қаралади. Нима учун бундай? Чунки, бир ўқувчининг аълочи деб эътироф этилиши айни пайтда ўша ўқувчига аълочиларга хос масъулиятни ҳам юклайди. Айтмоқчи бўлганим, агар сиз кимнингдир эътирофидамисиз, билингки, энди сиз ўша эътирофчалик масъулиятда ҳамсиз!

Лондонда жойлашган “The Economist” ҳафталик иқтисодий журнали ўзининг йил давлати унвони ғолиби – Ўзбекистон деб эълон қилди. Кўп ўзгаришларни эътироф этди. Лекин, қизиқ томони бу эътирофлардан олдин мақолада икки сўз билан нимагадир ишора қилиб ўтиб кетгани бўлди.

“Йил давлати” унвони йил давомида кўплаб яхши ўзгаришлар қилган давлатга берилади ва исталган пайтда “олиб қўйилиши” ва маломатга қолиши ҳам мумкин. Масалан, Мянма 2015 йилда катта ўзгаришлари билан “Йил давлати” унвонига муяссар бўлган эди ва мана бу йилга келиб “The Economist” ўша танловнинг хато бўлганини эътироф этмоқда:

“Янги эришилган демократия ва тинчлик ҳар доим ҳам давом этавермайди. Мисол учун, Мянма лидери Аун Сан Су Чжи ўз мамлакати аскарлари томонидан мусулмон бўлган роҳинжаларнинг этник тозаланиши устидан Гаагадаги Халқаро Судда пайдо бўлганида буни яна бир бор исботлаб қўйди”.

Шундан кейин мақолада 2019 йилдаги бошқа давлатларга тегишли муҳим ўзгаришлар ҳам эслаб ўтилгач, Ўзбекистон ҳақида:

“… Хавфсизлик хизмати бошлиғи 2018 йилда ишдан бўшатилгандан сўнг, жаноб Мирзиёев ўтган йил давомида жадал суръатлар билан ислоҳотларни бошлади. Унинг ҳукумати асосан мажбурий меҳнатга барҳам берди. Энг машҳур турма лагери ёпилди (“Жаслиқ” қамоқхонаси назарда тутилмоқда - таржимон). Чет эллик журналистларнинг Ўзбекистонга киришларига рухсат берилди. Бюрократларга кичик бизнес субъектларини пора (олиш ва бериш) билан сунъий тазйиқ ўтказиш тақиқланди (илгари доимий равишда қилинар эди). Янада кўпроқ чегара ўтиш жойлари очилди ва бу ўз навбатида Марказий Осиёнинг чалкашиб кетган чегаралари сабабли бўлиниб кетган оилаларни бирлаштиришга ёрдам берди. Чет эл технократларига давлатнинг иқтисодий аҳволини яхшилашга ёрдам бериш учун таклифлар жўнатилди.

Ўзбекистонда янги йил олдидан парламент сайловлари бўлиб ўтиши керак. Гарчи бу сайловлар, барча партиялар жаноб Мирзиёевни қўллаб-қувватлаши ҳамда баъзи танқидчиларнинг ҳамон панжара ортида қолаётганликлари сабабли, демократиядан анча йироқ бўлса ҳам, баъзи номзодлар илгариги ҳукумат вақтида ўйлаш ҳам мумкин бўлмаган баъзи енгилгина танқидларини таклиф қилиша олмоқда. Оддий ўзбеклар ҳам (ярим тунда судраб кетилишдан қўрқмай), ўзларининг сиёсий кампанияларидан хурсандлигини ёки қандайдир сиёсий синф ҳақида ўз норозиликларини билдиришмоқда. Тўғри, Ўзбекистон ҳали олдинда анчагина йўлни босиб ўтиши керак, аммо 2019 йилгача бирон бир мамлакат Ўзбекистончалик йўлни босиб ўтмади.“

Хулоса сифатида айтиш мумкинки, “The Economist” каби нуфузли халқаро журналда бу каби ижобий мақоланинг чиқиши Ўзбекистонни 2019 йилни яхши имиж билан тамомлашига имкон бериши билан бир қаторда 2020 йилни ҳам энг камида айнан шундай ўзгаришлар тренди билан бошлаш ва ўтказиш каби масъулиятни ҳам юклайди. Бу масъулиятни “The Economist” мақоланинг бошланишида Мянма мисолида ишора қилиб ўтиб кетди. Чунки, инвесторлар ҳали ҳануз Ўзбекистон учун қарор қабул қилишларида “кутиш ва кузатиш” режимини ёқиб олганлар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан