Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​​Ўзбекистон йўлларида шовқин баландлигини ўлчовчи радарлар пайдо бўлиши мумкин
29.01.2022 17:13,  
67

Ўзбекистон йўлларида шовқин баландлигини ўлчовчи радарлар пайдо бўлиши мумкин, деб хабар беради Адлия вазирлиги. Мазкур қурилмалар баланд шовқин чиқарадиган автомобилларни аниқлашга қодир.

Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган миллий қонунчилик ҳамда жорий амалиётни ўрганиш натижалари фуқаролар ва жамиятни шовқиндан ҳимоя қилиш соҳасида қатор муаммолар мавжудлигини кўрсатган. Хусусан, бугунги кунга қадар мамлакатда зарарли шовқин таъсирига қарши курашиш масалаларини тартибга солувчи ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинмаган.

Мисол учун, «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги қонунга мувофиқ автотранспорт воситалари хавфсизлик, меҳнатни муҳофаза қилиш, экология, соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик талабларига, шунингдек, стандартлар ва техник шартларга мувофиқлик сертификатига эга бўлиши керак.

Шунингдек, айни пайтда «тунги вақт» бўйича ягона тушунча мавжуд эмас, масалан, ушбу вақт Меҳнат кодексининг 122-моддасига мувофиқ – соат 22:00 дан 06:00 гача, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 192-моддасига мувофиқ – 23:00 дан 06:00 гача, «Турар жой биноларида, жамоат бинолари ва уй- жой қурилиши ҳудудларида рухсат этиладиган шовқин меъёрларидан ошмаслигини таъминлашга қўйиладиган санитария қоидалари ва нормалари»га (SanPiN 0267-09-сон) мувофиқ эса – 23:00 дан 07:00 гача деб белгиланган.

Таъкидлаш керакки, ушбу соҳада маълум илмий изланишлар мавжуд эмас. Маълумотларга кўра, сўнгги 20 йил ичида шовқин соҳасида фақат битта кенг қамровли тадқиқот ўтказилган.

Бир қатор хорижий мамлакатларда шовқинга қарши кураш махсус қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Мисол учун, Японияда 1968 йилги «Шовқинни тартибга солиш тўғрисида», АҚШда 1972 йилги «Шовқинни назорат қилиш тўғрисида», Буюк Британияда 1996 йилги «Шовқин тўғрисида» қонунлар мавжуд.

«Францияда автоматик фото-видеокамералар шовқин даражаси кучли бўлган автомашинани таниб олиш, автоматик равишда суратга олиш ва унинг рақамини ўқиш қобилиятига эга шовқин радарлари билан жиҳозланган, ушбу тизим автотранспорт эгасига жарима тўлаш зарурлиги ҳақида хатни автоматик равишда юборади», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан