Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон захираларидаги олтин миқдори саккиз ой ичида максимал даражага етди
20.07.2022 13:17,  
84

Ўзбекистон Республикасининг ялпи халқаро захиралари жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, 35млрд 583,5млн долларни ташкил этди. Бу июнь ойига нисбатан 179,8 млн долларга кўп. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Захиралар таркибидаги олтиннинг физик қолдиғи 11,7 млн трой унциясини ташкил қилмоқда. Унинг молиявий қиймати 21,1 млрд доллардан 21,2 млрд долларга кўпайган.

Халқаро захиралар хорижий валюта маблағлари, махсус қарз олиш ҳуқуқи, Халқаро валюта жамғармасидаги захира позицияси ва олтиндан иборат. Хориж валютаси, асосан, банкларда сақланадиган нақд пулларни ўз ичига олади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2022 йил бошидан 444,3 млн. долларга ёки 1,3 фоизга ошди. Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1799,25 доллардан 1813,60 долларгача ўсишининг таъсири 168 млн. долларни ташкил қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан