Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 1 февралдан нималар ўзгаради?
29.01.2023 15:39,  
55

1 февралдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида қуйидаги ўзгартириш ва янгиликлар назарда тутилмоқда:

Адвокатларга "Электрон адвокатлик ордери"ни бериш амалиёти йўлга қўйилади

Адвокатлик тузилмалари томонидан адвокатларга муайян ишни олиб бориш учун бериладиган анъанавий шаклдаги ордер мақомига тенг бўлган махсус ҚР-код қўйилган «Электрон адвокатлик ордери»ни бериш амалиёти йўлга қўйилади.

Бунда, адвокатлик тузилмаси томонидан ишонч билдирувчи шахс билан тузилган барча шартномаларнинг фақат реквизитлари (шартнома рақами ва унинг тузилган санаси) тўғридан тўғри "Юридик ёрдам" ахборот тизимига киритилади ва бу ҚР-код қўйилган "Электрон адвокатлик ордери"ни олиш учун асос бўлади. Шунингдек, адвокат сўрови юборилган давлат органи ёки ташкилот, тегишли ишни кўриб чиқаётган суд ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан адвокатнинг муайян ишга ваколатлилигини аниқлаш муқобил равишда ҚР-код қўйилган "Электрон адвокатлик ордери" орқали ҳам амалга оширилиши имконияти яратилади.

ННТлар томонидан адлия органига тақдим этиладиган ҳисобот шакли ўзгаради

Адлия вазирининг буйруғига асосан 2023 йил 1 февралдан бошлаб нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан адлия органига тақдим этиладиган ҳисобот шаклининг янги таҳрири кучга киради.

Қиймати 100 млн сўмгача бўлган заргарлик буюмларини божхона декларациясини тўлдирмасдан олиб чиқиш мумкин;

Резидент ва норезидент жисмоний шахсларга — қиймати 100 млн сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, 100 млн сўм ва ундан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат этилади.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда, маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритмасдан Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига тижорат мақсадларида олиб чиқишга мумкин бўлади.

Шунингдек, аффинаж корхоналари ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар қуйидаги ҳолларда махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилиш учун лицензия олиш мажбуриятидан озод этилади:

қимматбаҳо металларни ва таркибида қимматбаҳо металлари мавжуд бўлган хомашёни божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштиришда;

божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган қимматбаҳо металлар ва таркибида қимматбаҳо металлари мавжуд бўлган хомашёни қайта ишлаш маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишда.

Масъулияти чекланган жамиятнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талаби бекор қилинади

Президент қарорига асосан микро, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари Палата аъзолигига, аъзолик ва кириш бадалларидан озод қилинган ҳолда, текин қабул қилинади ҳамда қонунда назарда тутилган аъзолик билан боғлиқ Палата хизматларидан тўлақонли фойдаланиш ҳуқуқига эга, Палата томонидан кўрсатилиши мумкин бўлган қўшимча пулли хизматлар бундан мустасно.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотлар аъзо сифатида рўйхатга қўйиш учун Палатага электрон тизим орқали юборилади.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан