Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 15 март куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
15.03.2022 07:42,  
212

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ вақтида 12–15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6–8 даража илиқ, кундузи 9–11 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ -3 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ, Устюртда кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучаяди. Момақалдироқ пайтида шамол кучайиши 25-28 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3–8 даража илиқ, кундузи 7–12 даража илиқ, Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида кечаси 2 даража совуқ -3 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучаяди, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучаяди. Момақалдироқ пайтида шамол кучайиши 25–28 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3–8 даража илиқ, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучаяди. Момақалдироқ пайтида шамол кучайиши 25–28 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8–13 даража илиқ, кундузи 13–18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18–23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан