Ўзбекистонда 20 нафар кўнгилли оила Хитой вакцинаси билан эмланди

Ўзбекистонда 20 нафар кўнгилли оила Хитой вакцинаси билан эмланди

Хитой Фанлар академияси Микробиология институтининг ишланмаси асосида Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co., Ltd компанияси ишлаб чиққан коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи босқич клиник синовларини ўтказиш ишлари бошланди.

Хитойдан 6000 дона синов вакцинаси (50 фоизи ҳақиқий вакцина, 50 фоизи плацебо), 12 минг дона ПЗР тестлар, 8 минг дона антитаналарни аниқловчи тестлар ҳамда барча ишлатиладиган ёрдамчи материаллар (шприц, ниқоб, кўзойнак, криопробиркалар, ҳомиладорлик тестлари) олиб келинди.

Вакцина I ва II фаза клиник синовларда нисбатан юқори хавфсизлик профилига эгалигини намоён этди. Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбариятининг 20 нафар кўнгилли оила аъзолари Хитойдан олиб келинган рекомбинант вакцина билан биринчи дозада эмланди.

Клиник синовларни ўтказиш учун жами 5 минг нафар кўнгиллилар танлаб олинди. 

Вакцинация жараёнлари Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.