Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 2021да берилган энг кўп миқдордаги пора — 2 млн АҚШ доллари. Энг ками — 50 доллар
20.06.2022 19:55,  
67

Пора олиш жиноятлари бўйича 2,3 млн. АҚШ доллари ва 113,7 млн. сўм пора олинган бўлиб, 62 та ҳолатда АҚШ долларида, 29 та ҳолатда сўмда олинган.

Энг кўп пора миқдори 2 млн. АҚШ долларини, энг кам пора миқдори 50 АҚШ долларини ташкил этган бўлса, ўртача пора миқдори 37 819 АҚШ долларини сўмни ташкил этган.

Cодир этилган 91 та пора олиш жиноятларининг 75 таси тезкор тадбир 16 таси терговга қадар текшириш давомида фош этилган бўлиб, пора предмети бўлган пуллар 5 та ҳолатда воситачилар ва 86 та ҳолатда тўғридан-тўғри мансабдор шахслар томонидан олинган.

Ушбу 91 та жиноятдан 20 таси ишга қабул қилиш, 8 таси маъмурий чора кўрмаслик, 6 таси ер ажратиш, 4 таси қурилишга рухсат бериш, 3 таси ердан ижара асосида фойдаланишга рухсат бериш, 3 таси автотранспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариш, 2 таси постдан рухсатномасиз ўтказишга рухсат бериш, 2 таси пенсия тайинлаш, 2 таси давлат харидлари бўйича шартнома имзолаш учун улуш талаб қилиш, 2 таси чегарадан ўтказиш билан боғлиқ бўлиб, қолган 39 та ҳолатда жиноятлар бошқа ваколатлардан фойдаланиш асосида содир этилган.

Кўриш мумкинки, 22 фоиз пора олиш жинояти ишга олиш ваколатидан фойдаланиш орқали содир этилган бўлиб, уларнинг 15 таси техник ва ижрочи ходимларни таълим (11 таси мактабгача таълим, 4 таси халқ таълими) муассасаларига ишга қабул қилиш билан боғлиқ.

Шунингдек, 8 та маъмурий чора кўрмаслик ваколатидан фойдаланган ҳолда содир этилган пора олиш жиноятларининг 5 таси ички ишлар ходимлари томонидан содир этилган бўлиб, уларнинг 3 таси йўл-патруль хизмати инспекторлари, 2 таси профилактика инспекторлари ҳисобланади.

Бундан ташқари, 6 та ер сотиш билан боғлиқ пора олиш жиноятларидан 4 таси маҳаллий ҳокимлик (3 таси туман ҳокими ўринбосари), 2 таси қурилиш бўлими ходимлари ҳисобланади.

Порхўрлик жиноятлари бўйича жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш ва унга қарши курашиш юзасидан Агентлик томонидан бир қатор таклифлар ишлаб чиқилди. Хусусан:

1. Пора олиш жинояти бўйича тергов ва суд амалиётини умумлаштириш орқали мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш;

Жумладан, аксарият пора олиш жиноятлари тезкор тадбирлар натижасида фош этилаётганлигини инобатга олган ҳолда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи давлат органларидан таклифлар олиш ва ушбу таклифлар асосида Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрдаги “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласини кўриб чиқиш;

2. Коррупциявий жиноятларни фош этишда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тизими самарали натижа бераётганлигини инобатга олган ҳолда пора олиш жиноятларини фош этишда кўмаклашган шахсларни рағбатлантиришнинг ички идоравий тизимини яратиш лозим бўлиб, бу жараёнда шахсларнинг хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш;

3. Коррупциявий жиноятлар, хусусан, пора олиш жинояти ҳақида хабар беришнинг тезкор ва хавфсиз тизимини яратиш, ушбу тизимдан барча фуқароларнинг фойдаланиш имкониятини яратиш;

4. Пора олиш жиноятларининг аксарияти ишга олиш ваколатидан фойдаланиш орқали содир этилгани ва уларнинг кўпчилиги таълим тизимига тўғри келгани сабабли мактабгача таълим муассасаси ва умумий ўрта таълим мактабларига ижрочи ходимларни ишга олиш жараёни устидан назоратни тўлиқ Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигига ўтказиш, иш ўринлари бўйича очиқ танловлар ўтказилишини таъминлаш.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан