Ўзбекистонда 25 январь куни сотувга чиқарилиши режалаштирилган янги авлод «Траcкер»ининг нархи маълум бўлди

Ўзбекистонда 25 январь куни сотувга чиқарилиши режалаштирилган янги авлод «Траcкер»ининг нархи маълум бўлди

Ўзбекистонда 25 январ куни сотувга чиқарилиши режалаштирилган янги авлод «Трacker»ининг нархи маълум бўлди. Бу ҳақида «Авто.Репост» «UzAvto Motors»даги манбаларига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, янги «Tpacker» харидорлар учун муҳим бўлган жиҳатларни ўзида мужассамлаштирган:

замонавий дизайн;

хавфсизлик;

қулайлик;

самарадорлик;

тежамкорлик.

Шунингдек, автомобил панорама люк, Лед чироқлар ва 8 дюймли сенсор экранга эга бўлган аудио тизим билан жиҳозланган.Шу билан бирга қуйидаги техник хусусиятлар эга:

замонавий уч силиндрли «Ecotec» турбомотор;

аралаш сиклдаги ёқилғи сарфи 5,5 л / 100 км, қуввати 123 от кучи;

6 поғонали автоматик узатмалар қутиси;

калициз салонга кириш ва двигателни ишга тушириш;

ёқилғи сарфини тежашга мўлжалланган «Стоп-старт» интеллектуал тизими;

янгиланган ва катта ҳажмли юкхона.

Янги «Tpacker» 2021 йилнинг 25 январ санасидан бошлаб қуйидаги комплектасияларда, «Chevrolet»стандартлари талабларига тўлиқ жавоб берадиган дилерлик марказларида харид қилиш мумкин:бошланғич комплектасия: 145 130 000 сўмдан бошланади;
ЛТ комплектасия: 193 043 478 сўм. (Нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган)

Аввалроқ «Chevrolet Tpacker»нинг Хитойда ишлаб чиқарилган асл варианти Ўзбекистонга юборилгани ҳақида хабар берилганди.