Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 250 та уй-жой мулкдорлар ширкати томонидан 20 млрд сўм маблағлар талон-торож қилинган
19.12.2022 14:14,  
24

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Уй-жой фонди инспекцияси раҳбари Азлар Содиқов маълум қилди:

Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига Уй-жой фонди инспекцияси томонидан кўп квартирали уйларни сақлаш ва уларни бошқаришни назорат қилиш бўйича 5 та йўналишда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилмоқда.

1. Кўп квартирали уйлар ва унга туташ ҳудудларда жами 11 778 та ноқонуний қурилмалар аниқланган бўлиб шулардан, 3 500 тасига 6,0 млрд.сўм маъмурий жарималар қўлланилган ҳамда 6 800 таси мулкдорларнинг ўзлари томонидан аввалги холатига қайтарилган.

2. Янги уйларни фойдаланишга қабул қилиш ва реконструкция қилиш бўйича хулосалар олиш мақсадида қурилиш ташкилотлари томонидан 1055 та аризалар келиб тушган. Шундан, янги уйлардан фойдаланиш учун 488 та аризаларга ижобий хулосалар берилган. Қолган 567 та аризаларга тегишли уйлар фойдаланишга тайёр эмаслиги учун рад этиш хулосалари берилган.

Шу билан бирга, кўп квартирали уйларни турардан нотурарга, нотурардан турарга ўтказиш бўйича 550 та аризалар келиб тушган.

Шундан 335 та аризалар ихтисослаштиришга мослиги учун ижобий хулосалар берилган. Қолган 197 та аризаларга ихтисослаштириш талабларига жавоб бермаганлиги учун рад этиш хулосалари берилган.

3. Кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи жами 1000 га яқин бошқарув органлари фаолияти ўрганилди. Ўрганиш натижаларига кўра 250 та уй-жой мулкдорлар ширкатлари томонидан жами 20 млрд.сўм маблағларни талон-тарож ёки уй-жой мулкдорларига зарар етказганлиги аниқланди. Шундан, 50 га яқин ширкат рахбарларига нисбатан жиноий ишлар қўзғатилиб 700 млн.сўмга яқин маблағлар ширкатлар хисобига қайтарилган.

Шунингдек, кўп квартирали уйлар ва уларга тегишли туташ худудларда олиб борилгагн таъмирлаш-тиклаш ишлари ўрганилганда жами қиймати 14 млрд.сўм миқдорда 57 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Хозирда пудрат ташкилотларига нисбатан жиноий ишлар қўзғатилган.

4. Кўп квартирали уйларнинг бошқарув органлари томонидан йиғиладиган мажбурий бадаллар маблағларининг шаффофлигини таъминлаш юзасидан ташкил этилган “Менинг уйим биллинг” тизими орқали хисоб юритилишини таъминлаш мақсадида махсус штаб ташкил этилган бўлиб, 3 ой мобайнида 1500 та мурожаатлар қабул қилинган. Шундан, 1200 таси жойида ижобий хал этилган, 200 тасига нисбатан мажбурий кўрсатмалар берилилган, 100 га яқин ширкатлар бошқарув қоидаларини бузганлиги учун 300 млн.сўм миқдорда маъмурий жарималар қўлланилган.

5. Кўп квартирали уйларнинг ер тўлаларидан фойдаланиш тартиби ўрганилганда 550 та хуқуқбузарлик ва камчиликлар аниқланган. Шундан, 425 та ўзбошимчалик билан ертўлаларни эгаллаб олиш ёки қайта режалаштириш ишлари ҳамда 125 та ертўлаларнинг санитар тартибга риоя этилмаганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан хуқуқбузарларга нисбатан жами 670 млн.сўм миқдорда 247 та маъмурий жарималар қўлланилди ҳамда 290 та ертўладаги ўзбошимчалик билан ўзгартиришлар аввалги ҳолатига қайтарилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан