Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ўзбекистонда 3 та қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича қайси корхоналар ариза топширган?
31.03.2022 19:11,  
103

2021 йил 30 августда эълон қилинган қуёш фотоэлектр станцияси (ҚФЭС) “Scaling Solar 3” лойиҳаси бўйича “Мувофиқлик сўрови (RFQ)” га жавоб сифатида, 2021 йил 29 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:00 гача 15 та ариза келиб тушди.

Танлов комиссияси таркибига кирувчи Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ва Молия вазирлиги барча келиб тушган аризаларни кўриб чиқди ва ўз таклифларини тақдим этиш учун “Таклифлар сўрови” (RFP) танловининг навбатдаги босқичига таклиф қилинадиган дастлабки саралашдан ўтган иштирокчиларнинг қуйидаги рўйхатини (алифбо тартибида) аниқлади:

1. Abu Dhabi Future Energy Company PJSC – Masdar (БАА) – Йирик ҚФЭС

2. Alarko Holding AS (Туркия) – Ўрта ҚФЭС

3. Elsewedy Electric S.A.E. (Миср) – Ўрта ҚФЭС

4. GD Power – Powerchina Consortium (ХХР) – Йирик ҚФЭС

5. International Company for Water and Power Projects - ACWA Power (Саудия Арабистони) – Йирик ҚФЭС

6. Jinko Power Technology Co. Ltd. (ХХР) – Йирик ҚФЭС

7. Nebras Power QPSC (Қатар) – Йирик ҚФЭС

8. ReNew Power Private Limited - Ajlan & Bros Energy Company Консорциум компания (Ҳиндистон ва Саудия арабистони) – Йирик ҚФЭС

9. Solarpack Corporación Tecnológica S.A. (Испания) – Йирик ҚФЭС

10. TBEA Xinjiang SunOasis Co. (ХХР) – Йирик ҚФЭС

11. Voltalia SA (Франция) – Кичик ҚФЭС

Олдиндан саралаш учун сўров (RFQ) қоидаларига мувофиқ, иштирокчилар Йирик ҚФЭС, Ўрта ҚФЭС ва Кичик ҚФЭС учун ўз таклифларини тақдим этишлари мумкин.

Ўрта ҚФЭС учун саралашдан ўтган деб эълон қилинган иштирокчилар ўз таклифларини фақат Ўрта ҚФЭС ва Кичик ҚФЭС учун тақдим этишлари мумкин.

Кичик ҚФЭС учун малакали деб эълон қилинган иштирокчилар ўз таклифларини фақат Кичик ҚФЭС учун тақдим этиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан