Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 6 ойда давлат буджетига 21,5 трлн сўм божхона тўловлари ундирилган
26.07.2022 21:53,  
25

Бу ҳақда бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев хабар берди.

Божхона органлари томонидан мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, контрабандага қарши курашиш, божхона соҳасини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш борасида жорий йилнинг 1-ярим йиллигида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Унга кўра, давлат бюджетига 21,5 трлн сўм божхона тўловлари ундирилиб, тушумлар 6,4 трлн сўмга ёки 43 фоизга ошди.

Божхона имтиёзлари 23,5 трлн сўмни ташкил этиб, айланма маблағ сифатида 12,1 мингта хўжалик субъектлари ихтиёрида қолдирилди.

Имтиёзлар 10,2 трлн сўмга ёки 77 фоизга ортди.

Хавфларни бошқариш ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш йўналишида қўшимча ундирилган тўловлар 2 баробарга ортиб, 889 млрд сўмни ташкил этди (2021 йилнинг мос даврида 456 млрд сўм).

Тезкор тадбирларда:

- 562,1 кг гиёҳвандлик воситалари (+4 баробар), 190 минг дона кучли таъсир этувчи (+6,5 баробар) ва 2,3 минг дона психотроп моддалар (+6 %), 4,7 минг дона тақиқланган адабиётлар (+2,3 баробар) ушлаб қолинди.

- 8 420 та ҳолатда 434 млрд сўмлик товарларнинг ноқонуний айлануви аниқланиб, қонунбузарликларга қарши курашиш самарадорлиги 47 фоизга (2 703 та ҳолатга ёки 59 млрд. сўмга) ошди.

- 2,2 млн долларга тенг нақд хорижий валюта (+9 баробар), 8,2 млрд сўмлик заргарлик буюмлари (+48 %), 1 066 дона маданий бойликларнинг (+75 %) ноқонуний айланувига чек қўйилди.

Товарларни божхона кўригидан ўтказишда ҳуқуқбузарликларни аниқлаш самарадорлиги 94 фоизга ортиб, божхона назоратидан яширилган 146 млрд сўмлик товарлар олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан