Ўзбекистонда 9 май санаси муносабати билан ҳеч қанақа ҳарбий парад ўтказилмайди

Ўзбекистонда 9 май санаси муносабати билан ҳеч қанақа ҳарбий парад ўтказилмайди

Ўзбекистонда 9 май санаси муносабати билан ҳеч қанақа ҳарбий парад ўтказилмайди.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги вакиллари бугун ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берган

Журналистларнинг парад бўйича саволига Мудофаа вазирлиги тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Ойбек Мамадалиев жавоб берган. Унинг айтишича, Ўзбекистон бўйлаб 9 май арафасида ҳарбий парадлар ўтказиш назарда тутилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, 9 май Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланади. 

Аввалроқ, Қозоғистонда ҳам 9 май муносабати билан парад бўлмаслиги маълум қилинганди.