Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 9 ёшга тўлмаган болаларнинг учдан бир қисми энг камбағал қатламдаги оилаларда яшайди — ЮНИСЕФ
29.11.2020 22:21,  
195

Ўзбекистонда болали оилалар аҳолининг энг камбағал қатламларига мансуб бўлиб қолган. Бу ҳақда ЮНИСЕФнинг «2019/2020: Ўзбекистондаги болалар вазиятининг таҳлили» ҳисоботида қайд этилган.

Ўтказилган тадқиқотлар Ўзбекистонда камбағаллик даражаси болали оилалар орасида айниқса юқори эканини кўрсатмоқда.

«9 ёшгача бўлган болаларнинг тахминан 30 фоизи ва 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларнинг 24 фоизи аҳолининг энг камбағал қатламларига мансуб оилаларда яшайди», – дейилади ЮНИСЕФ докладида.

Баҳолашларга кўра, 2018 йилда Ўзбекистон аҳолисининг 11,4 фоизи миллий камбағаллик даражасида яшаган.

Болалар нафақалари билан қамраб олиш даражаси пасаймоқда

ЮНИСЕФ таҳлилларига кўра, Ўзбекистонда энг камбағал уй хўжаликларининг 52 фоизи ижтимоий ҳимоянинг миллий тизими томонидан ҳеч қандай ёрдам билан қамраб олинмаган.

Боз устига, болалари бор оилаларни қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган болалар нафақаларининг учта тури билан қамраб олиш даражаси мунтазам пасайиб бормоқда.

«Масалан, 2 ёшгача бўлган болани парваришлаш учун нафақа олувчилар сони 2009 йилдан бошлаб 60 фоизга камайди. 2 ёшдан 14 ёшгача болалари бор оилаларга тўланадиган нафақалар вақт ўтиб қисқарди: эндиликда атиги 10 фоизгина болаларни қамраб олмоқда.

Ҳозирги вақтда 0–17 ёшдаги болаларнинг фақат 17 фоизи бола учун бирор турдаги нафақа (болани парваришлаш учун нафақа, оилавий нафақа ёки болалар ногиронлиги бўйича нафақа) оладиган уй хўжаликларида яшайди», – дейилади ҳисоботда.

Ногиронлиги бор болаларнинг ярми ногиронлик нафақасини олмаяпти

Қайд этилишича, Ўзбекистонда ногиронлиги бор болаларнинг нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлиши осон эмас. Бунинг учун улар ногиронликни белгилаш мураккаб жараёнидан ўтишлари керак, бу жараён эса маблағ сарфлашни талаб қилади.

Шу сабабли ногиронлиги мавжуд болаларнинг қарийб ярми (48 фоизи) ана шу нафақани олмаяпти, дейилади ЮНИСЕФ ҳисоботида.

Таҳлилларга кўра, Ўзбекистонда болалар ногиронлиги бўйича нафақа тўлаш учун ажратилган бюджет паст даражада бўлиб, ЯИМнинг атиги 0,21 фоизини ташкил қилган.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан