Ўзбекистонда 99% бензин четдан импорт қилинмоқда

Ўзбекистонда 99% бензин четдан импорт қилинмоқда

Ўзбекистонда, 1 сентябр ҳолатига кўра, импорт қилинган бензин ҳажми 90,1 млн. литрни ташкил қилмоқда. Айни сана ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 694,2 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Усмон Абдурасулов хабар берди. 

Бензин импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 87 млн. литрга ошган. 

2020 йилнинг январ-август ойларида импорт қилинган бензиннинг энг кўп ҳажми Қозоғистон (47,7 млн. л.), Россия (36,5 млн. л.), Туркманистон (5,6 млн. л.) ва 232,1 минг литр билан Қирғиз Республикаси ҳиссасига тўғри келган. 

2020 йилнинг май ойидан Аи-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинди ва нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан уларни сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга ошириладиган бўлди. Бу эса Аи-80 бензинини бозор орқали сотишни қўллаб-қувватлади ва импорт ҳажмини оширди. 

Орадан бироз вақт ўтиб, 25 май куни маҳаллий бозор эҳтиёжларини 1% (!) га қондира олмайдиган Ўзбекнефтгаз компанияси импорт қилинадиган бензин учун акциз солиғини 5% дан 20% га оширишни таклифи билан чиқди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси эса бу таклифни мақсадга мувофиқ эмас деб топган эди.

 

Ўзбекистон биржасида илк бор ECO-93 туркман бензини сотувга қўйилди