Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Абдукарим Мирзаевга ҳеч қандай иш очилмаган - Бош прокуратура
19.12.2020 19:51,  
555

Туркияда қўлга олинган журналист Абдукарим Мирзаевга Ўзбекистонда қандайдир жиноий иш очилмаган ва у қидирувда эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон бош прокуратураси маълум қилди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси шу кунларда Туркияда қўлга олинган ўзбекистонлик журналист Абдукарим Мирзаевнинг қўлга олинишига алоқадор эмас. Бу ҳақда «Газета.uz» муассаса матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновга асосланиб хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, Бош прокуратурада Абдукарим Мирзаев билан боғлиқ жиноий иш мавжуд эмас, унинг ўзи ҳам қидирувга берилмаган.

Аввалроқ Истанбулда 11 декабрь куни YouTube’да блог юритувчи ўзбекистонлик ҳикоянавис журналист Абдукарим Мирзаев «шубҳали шахслар» билан алоқадорликда гумон қилиниб қўлга олингани, уни мамлакатдан депортация қилишлари мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан