Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда аэропортлар хусусийлаштирилиши мумкин​
15.11.2019 11:24,  
228

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Бекенов Япония фуқаро авиацияси бюроси директори ўринбосари бошчилигидаги “Сумитомо корпорейшн” компанияси делегациясини қабул қилди.

“Бу учрашув Ўзбекистон Президентининг яқинда кун чиқар мамлакатга режалаштирилаётган олий даражадаги ташрифлари олдидан муҳим аҳамият касб этади” деди агентлик директори С.Бекенов.

Учрашувда дунё тажрибасида ўзини оқлаган усул сифатида аэропортлар фаолиятини самарали бошқаришда давлат-хусусий шерикчилик механизмларидан оқилона фойдаланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Жумладан, Тошкент халқаро аэропортини концессия усулида бошқариш лойиҳаси бўйича таклифлар тақдим этилди. Самарқанд, Бухоро, Урганч, Фарғона ва Термиз аэропортларида ушбу механизм асосида бошқаришга қизиқиш борлиги эътироф этилди.

Шунингдек, “Ўзбекистон аэропортлари” акциядорлик жамияти фаолиятига япониялик экспертларни жалб этиш масаласи муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан