Ўзбекистонда аҳоли орасида коронавирус вакцинасининг салбий таъсирлари қайд этилдими?

Ўзбекистонда аҳоли орасида коронавирус вакцинасининг салбий таъсирлари қайд этилдими?

збекистонда коронавирусга қарши вакцинанинг салбий таъсирлари ҳақида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходими Насиба Тоирова хабар берди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.

Маълум қилинишича, эмлаш 65 ёшдан юқори кишилар ва тиббиёт ходимлари орасида бўлмоқда. Эмланганларнинг 71 нафарида вакцинага нисбатан салбий таъсир бўлгани айтилган. Вакцинанинг игна санчилган жойининг қизариши ва оғриши, тана ҳароратининг кўтарилиши, бош оғриғи каби ножўя таъсирлари учраган. Ножўя таъсирлар клиник аломат экани ва аломатлар 3–4 кунда ўтиб кетиши айтилган.

Шунигдек, вакцинация жараёнида фуқарода шамоллаш аломатлари бўлмаслиги, барча текширувлар ижобий натижа кўрсатганда эмлашга рухсат этилиши айтилган.

Ҳозирги кунда фойдаланилаётган ўзбек-хитой вакцинаси ва «Astra Zeneca» вакцинаси дунёда кўп қўлланилиши такидланган.