Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда аҳолига кўрсатилган хизматлар ҳажми 15,8 фоизга ошди
21.06.2022 11:57,  
13

Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь—май ойларида аҳолига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми ўтган йилга нисбатан 15,8 фоизга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Ҳозирда бундай хизматлар қиймати 24, 8 млрд сўмга ошиб, 131,6 млрд сўмга етган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан бу кўрсаткич ҳажми май ойида 4,8 трлн сўмга ошиб 29,7 трлн сўмни ташкил этди.

Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмининг ўсишидаги асосий омил — молиявий хизматлар 30,4 фоизга, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 24,2 фоизга, транспорт хизматлари 14,6 фоизга, савдо хизматлари 8,6 фоизга ўсгани ҳисобланади.

2022- йилнинг январь—май ойларида молиявий хизматлар соҳасида юқори ўсишга эришилди (30,4 фоиз), 2021 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати билан солиштирганда фарқ 2,2 пунктни ташкил этди.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича энг катта улушни савдо хизматлар эгаллайди. Ўтган 5 ойда бу хизматларнинг улуши 25 фоизни ташкил этди.

Шу билан бирга, юқори кўрсаткичлар молиявий хизматлар (23 фоиз), транспорт хизматлари (22 фоиз), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (6,4 фоиз), шунингдек, таълим соҳасидаги хизматлар бўйича (4,1 фоиз) қайд этилди.

Компьютерларни таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажмида бироз ўсиш қайд этилиб, уларнинг улуши 1,7 фоизга етди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан