Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда анъанавий тарзда очилган мактаблар сони 7600 тадан ошди
28.09.2020 12:38,  
127

Маълумки жорий пандемия шароитида 2020-2021 ўқув йилидан мактаблар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйила бошлади. Мактабларнинг очилиши тўғрисидаги қарорлар ҳар бир мактаб бўйича индивидуал тарзда санитария-эпидемиологик вазият инобатга олинган ҳолда Маҳаллий Кенгаш депутатлари рухсатидан сўнг қабул қилинмоқда.

Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, 7 сентябрь куни мамлакатимизда 431 та (4,3%) мактаб фаолиятини бошлаган бўлса, 14 сентябрдан 2 560 та (25,6%), 21 сентябрда 4 379 та (43,9%) мактаб фаолиятини тиклади.

28 сентябрь куни фаолиятини тиклаган мактаблар сони 76,3 фоизга етди. Бугун ўз фаолиятини тўлақонли равишда олиб бораётган мактаблар сони 7 620 тани ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, мактаб фаолияти тикланмаган ўқувчиларнинг таълим олиши «Онлайн-мактаб» лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали таъминланмоқда.

Оnline-maktab'нинг бошланиш санаси, узатиладиган телеканаллар ва тармоқлар маълум қилинди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан