Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ўзбекистонда янги ҳафта қандай oб-ҳаво билан бошланади?
6.03.2022 21:48

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази 8-11 мартга об-ҳаво маълумотини берди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 10 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8 мартда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 6-11° илиқ, 9 мартда кечаси 2° совуқ-3°илиқ, кундузи 10-15° илиқ, 10 мартда кечаси 4-9° илиқ, кундузи 15-20° илиқ, 11 мартда кечаси 4-9° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 8 ва 11 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 9-10 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8 мартда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 11-16° илиқ, 9 мартда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 13-18° илиқ, 10 мартда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 17-22° илиқ, 11  мартда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.

ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Фақат 10 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-9 мартда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 11-16° илиқ, 10 мартда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 16-21° илиқ, 11  мартда кечаси 6-11° илиқ, кундузи 16-21° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Фақат 10 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-9 мартда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 12-17° илиқ, 10 мартда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 18-23° илиқ, 11  мартда кечаси 8-13° илиқ, кундузи 18-23° илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Фақат 10 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-9 мартда кечаси

2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ, 10 мартда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 13-18° илиқ, 11  мартда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, фақат 10 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10 мартда 3°совуқ-2° илиқ, 11 мартда 0-5° илиқ, кундузи 8 мартда 0-5° илиқ бўлади, 9-11 мартда 7-12° илиқгача кўтарилади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан