Ўзбекистонда АҚШ долларининг курси бироз, евро курси эса кескин ошди

Ўзбекистонда АҚШ долларининг курси бироз, евро курси эса кескин ошди

Ўзбекистон Марказий банки 2020 йилнинг 3 сентябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.

Янги қийматга кўра, АҚШ доллари курси ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 7,21 сўмга ошиб, 10 270,08 сўмни ташкил этди. 

Шунингдек, евро курси ҳам ошди (+126,61 сўм) ва бир евро 12 231,67 сўм қийматида белгиланди.

Эслатма, Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.