Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 44 минг донага камайди

Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 44 минг донага камайди

2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонда 124 минг 914 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,9 фоиз ёки 43798 тага кам демакдир, дея гувоҳлик бермоқда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботи.

  январь февраль март апрель май июнь июль январь-июль
2020 22 000 27 014 26 621 21 092 21 198 25 530 25 257 168 712
2021 5 235 17 141 22 078 20 533 20 807 22 986 16 134 124 914

Камайиш Damas ва Labo`дан ташқари UzAuto Motors ишлаб чиқараётган қарийб барча моделларга тегишли бўлди. Жумладан Cobalt ишлаб чиқариш 19,1% — 44,9 мингтадан 36,3 минг донагача, Nexia 65,3% — 41,6 мингтадан 14,4 мингтага, Gentra 13,5% — 30,3 мингтадан 26,2 мингтага, Spark 60,3% — 16370 дан 6485 тага.

Damas ишлаб чиқариш эса 9,6% га — 30,8 мингтадан 33,8 мингтага, Labo 66,8% га — 4521 дан 7542 гача ошди.

Автомобиль двигателларини ишлаб чиқаришда ҳам тушиш қайд этилди. Жорий йилнинг дастлабки етти ойида 86,2 минг дона автодвигатель ишлаб чиқарилди (2020 йилнинг шу даврига нисбатан 37,2 фоиз ёки 51 минг донага пасайиш).